ОАВ: Ироқ президенти мамлакат ҳудудидан туркиялик ҳарбийлар олиб чиқилишини талаб қилмоқда

Жаҳон 05 Декабрь 2015 5205

Ироқ президенти Фуад Маъсум Шимолий Ироқдаги Мосул шаҳри яқинидаги Бошиқ туманига турк ҳарбийлари бўлинмасининг ташланишини халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши деб атади ва бу ердан турк қўшинларининг зудлик билан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Шунингдек, Маъсум Ироқ ташқи ишлар вазирлигидан мамлакатнинг дахлсизлиги ва мустақиллигини қўриқлаш учун зарур бўлган чораларни кўришни сўради.

Аввалроқ маълум қилинганидек, турк ҳарбийлари бўлинмаси Бошиқ туманига жойлаштирилган. CNN-Turk телеканалининг маълумотларига кўра, 130 нафар турк ҳарбийси икки йилдан кўпроқ давом этаётган курд лашкарларини ўқитиш дастури доирасида режа асосида ташланди. Баъзи маълумотларга кўра турк ҳарбийлари ходимларни ротация қилиш доирасида ташланган. Турк ОАВларида, шунингдек, ушбу туманга 20-25 танк етказилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

4 декабрда АҚШ Қуролли кучлари маълум қилганидек, Туркия ўзи мустақил равишда Ироқ шимолига ҳарбийларни ташлаган. “АҚШ Туркия Ироқ шимолида юзлаб ҳарбийларини жойлаштирганини билади, бироқ бу қадам АҚШ бошчилик қилаётган коалиция ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланмайди”, деб икки америкалик ҳарбийнинг айтган гапларини келтириб ўтди Reuters ахборот агентлиги.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар