Обама 9 декабрь куни Оқ уйда Исроил президентини қабул қилади

Жаҳон 05 Декабрь 2015 2530

АҚШ президенти Барак Обама 9 декабрь куни Оқ уйда Исроил президенти Реувен Ривлинни қабул қилади. Улар экстремизмга қарши кураш ва икки томон муносабатларини муҳокама этишади. Бу ҳақда Барак Обама матбуот котиби маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Обама ҳамкасби билан “хавфсизлик борасида икки томонлама ҳамкорлик” тўғрисида мулоқот олиб боради. Шунингдек, Яқин Шарқдаги сўнгги янгиликлар, экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ва Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатишни янги босқичга кўтариш борасида ҳам суҳбат бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар