Ўзбекистон ТИВ: Белградда ЕХҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш муаммолари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 1825

2015 йилнинг 3-4 декабрь кунлари Белград шаҳрида (Сербия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқил ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мажлисда ТИВ раҳбарлари Сербия Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ивитса Дачичнинг ҳамда ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниэрнинг маърузаларини тингладилар. Шунингдек, кун тартибининг долзарб масалалари, аввало ЕХҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш муаммолари муҳокама қилинди.

Мажлис якунида терроризм, коррупция, пул ювишга қарши курашишга йўналтирилган ҳамда хавфсизликка таҳдид солувчи трансмиллий хатарлар бўйича қарорлар қабул қилинди.
2016 йил 1 январдан ЕХҲТда раислик қилувчи Германияда ТИВКнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиши белгиланди.

Ўзбекистон делегацияси 22-мажлисда иштироки доирасида Испаниянинг ташқи ишлар бўйича давлат котиби Игнасио Ибанес, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблум ҳамда ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занниэр билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда томонларни қизиқтирган масалалар кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар