Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари Андижонда 2015 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини қўриқлаш бўйича фаолиятлари натижаларига якун ясашди, чегара хизматлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олишди.

“Томонлар давлат чегарасини қўриқлаш, чегара яқинида жойлашган объектларнинг фалоият юритиши хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги қоидабузарликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича долзарб муаммоларни кўриб чиқишди”, дея хабар бермоқда 12news.uz Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.