5 декабрь куни ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетида австралиялик журналист Людовик Петто томонидан мастер-класс ўтказилди. Машғулотлар вақтида журналист эко-журналистика маҳорати ҳақида талабаларга қимматли тавсияларини бериб ўтди.

Жумладан, иқлим исиши, жониворларнинг ҳаддан ортиқ овланиши, Орол денгизи муаммолари бўйича фикр-мулоҳазаларини юритиб, уларни бартараф этиш юзасидан журналистик нуқтаи назарини билдирди.
Мастер-клас сўнгида талабаларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.
Миржаҳон Юсупов, ЎзДЖТУ талабаси