Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Азиз Илҳомов хонадонини қиморхона сифатида “ижара”га бериб келаётгани аниқланди. “Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, бу воқеа юзасидан жиноий иш очилиб, туман судида кўриб чиқилди.

Суриштирув чоғида маълум бўлишича, бир куни Илҳомовнинг уйига дўстлари Жавлон Алимов ва Нормат Саломовлар келиб, бекорчиликда қимор ўйнашган. Шундан сўнг улар бу уйни қиморхона сифатида ижарага бериб туриш фикрига келишган. Илҳомов 12 кишигача қабул қила оладиган хонани мана шундай ишларга мослаштириб, мўмай даромад ола бошлаган.

Аммо туман ИИБ тезкор вакиллари бунинг хабарини топиб, далил тўплашган ва бир куни ноқонуний қиморхонага кириб келиб, Илҳомовни ашёвий далиллар билан қўлга туширган.