"Реал" жамоаси "Арсенал"нинг чилилик ярим ҳимоячиси Алексис Санчесни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Don Balon нашрида ёзилишича, мадридликлар раҳбарияти жамоанинг ёш ҳужумчиси Хесе Родригесни "Арсенал"га таклиф қилиш орқали бу борадаги мақсадларига етишиш учун яхши имконият ҳосил қилишга умид билдиришмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, 26 ёшли Алексиснинг трансфер суммаси 40-50 млн фунт стерлинг, Родригесники эса 10 млн фунт стерлингни ташкил этади.

Бундан олдинроқ, "МЮ" Алексис Санчес учун яхшигина таклиф билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Футболчи "Арсенал" билан янги 5 йиллик шартнома тузиб, жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиш арафасида тургани ҳақида хабарлар мавжуд.

Алексис ўзини "Арсенал"даги шароитлар қониқтиришини, бошқа жамоага ўтиш ниятида эмаслигини айтиб ўтган.