Россиянинг ҳарбий-коинот кучлари Сурияда бир ҳафтада экстремистларга тегишли 12 та ёнилғи ҳайдаш станцияси, 8 та нефть кони ва нефть-газ мажмуаси ҳамда 170 дан кўпроқ бензовозни йўқ қилди. Бу ҳақда 4 декабрда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

Россия ҳарбий авиацияси бир ҳафта ичида “Ҳумаймим” авиабазасидан 431 та жанговор парвоз амалга ошириб, террорчиларнинг деярли 1,5 мингта объектига ҳужум қилган.