Шайх Салмон: умид қиламанки, яқин орада Платинининг ФИФА сайловларида иштироки бўйича ойдинлик киритилади

Спорт 05 Декабрь 2015 1211

Осиё фтубол конфедерацияси (ОФК) президенти ва ФИФА президенти лавозимига номзод шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа УЕФА президенти Мишель Платинининг ФИФА президенти сайловларида иштироки бўйича вазиятга иложи борича тез орада ойдинлик киритилишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда шайх Салмон ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилди.  

ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси 8 октябрда Блаттер ва Платинини коррупцияда гумон қилиб, ўзлари эгаллаб турган лавозимлар ва футбол билан боғлиқ исталган фаолиятдан 90 кунга четлатганди.

ФИФА ижроия қўмитаси 20 октябрда Платинининг ФИФА президенти сайловларида иштирок этиш аризасини ундан барча санкциялар олинмагунча кўриб чиқмаслик ҳақида қарор қабул қилганди. 18 ноябрда ФИФАнинг апелляция қўмитаси Блаттер ва Платинининг ушбу ҳолат юзасидан апелляцияларини рад этган бўлсада, Платини Спорт ҳакамлик суди орқали футбол фаолиятига тақиқловнинг бекор қилинишига эришишга уринмоқда.

Аввалроқ шайх Салмон агар Платинидан тақиқлов олинса, у эҳтимол сайловларда иштирок этишга қизиқиш билдирмаслигини айтган эди.

“Менга Платини билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериш мушкул. Тергов кетмоқда ва мен унинг детелларидан хабардор эмасман. Мен фақатгина бу воқеа тез орада ҳал бўлади деб умид билдираман. Агар Платини сайлвларда иштирок этса, унда биз вазиятни баҳолай оламиз. Бу икки ҳафтадан кейин ёки бир ойдан кейин ҳам юз бериши мумкин. Шунинг учун кўп марталаб “агар” сўзини ишлатиб, мулоҳаза юритишни истамасдим. Шуни айта олишим мумкинки, биз энг босиқ қарорни қабул қиламиз”, деб айтди шайх Салмон.

Шайх Салмон унга сайловларда ким асосий рақобатчи бўлиши ҳақида гапиришни истамади. “Мен эътиборимни ўзимнинг сайлов кампаниямга қаратганман ва бошқа номзодларга қарамайман. Мен кампаниям тоза бўлишини ва у тўғрисидагина фикр юритишни истардим”, деб айтди ОФК президенти.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар