Туркия шимолидаги Самсун шаҳри порти маъмурияти Россия кемаларининг ушланганини тасдиқламади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда порт маъмурияти вакили маълум қилди.

“Айни пайтда бирорта ҳам Россия кемаси бизнинг портда ушланмаган. Россия кемалари бизга тез-тез кириб туради, уларга бизда ишчи тартибда хизмат кўрсатилади, ушлашлар, ҳибсга олишлар ҳақидаку умуман гап бўлиши мумкин эмас”, деб айтди порт вакили.

Вакилнинг айтишича, ОАВларда пайдо бўлган Россия кемаларининг ушлангани ҳақидаги хабарлар “бутунлай уйдирма”дир.

Аввалроқ бир қатор турк ОАВлари Самсун портида Россиянинг 4 та кемаси ушлангани ҳақида хабар беришган.