Туркиялик чегарачилар Сурия ҳудудига ноқонуний равишда ўтмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароларидан иборат оилани қўлга олди. "Интерфакс" хабарига кўра, беш кишидан иборат бўлган бу оила Суриядаги жангарилар сафига бориш мақсадида йўлга олганди.

"Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органларига 55 ёшли қирғизистонлик аёл ўзининг 23, 22 ва 20 ёшли 3 қизи ҳамда 4 ёшли набираси билан бирга Сурия ҳудудига ўтишга ҳаракат қилганида қўлга тушгани ҳақида маълумот келиб тушди. Уларни ўз чегарамизда тутиб қола олмагандик, туркиялик ҳамкорларимизга бу ёрдам учун ташаккур билдирамиз", дейилади Қирғизистон томони хабарида.

Аввалига улар Москвага бориб, у ердан Туркияга учишни мақсад қилишган. Лекин Россия ва Туркия ўртасидаги авиаалоқалар тўхтатилгани туфайли улар ортга қатишган ва Бишкекдан Қозоғистонга, у ердан Туркияга йўл олишган.

Қайд этилишича, аёлнинг эри Суриядаги жангарилар сафида, ўғли эса бироз олдин жангда ҳалок бўлган.