Хитойда "Мияларнинг ювилиб кетиши тарихи" номли асар муаллифига 1 йилу 10 ойлик қамоқ жазоси тайинланди.

Нанчань шаҳри суди ёзувчи Фу Жибинни ноқонуний савдо фаолиятини юритишда айблаб, қамоққа ҳукм қилган. Ёзувчи ўз асари нусхаларини интернет орқали сотгани учун ҳибсга олинганди.

Хитойда бу турдаги ҳаракатлар учун тез-тез айблов эълон қилиниб туради.

Фу Жибинь билан биргаликда яна 3 киши бу жиноятга алоқадор деб топилиб, ҳукм қилинган.

Ўз китобида Фу Жибинь Хитой компартиясининг жамоатчилик устидан назоратини танқид қилганди.

Ушбу ҳукм Хитой конституцияси кунида чиқарилган.

Хитой конституциясида эса сўз ва матбуот эркинлиги кафолатланган.