Sony компанияси 2016 йилнинг 5 январь куни CES электроника кўргазмаси доирасида матбуот анжумани ўтказишини тасдиқлади. У ўзининг янги флагмани ҳақида бир ой олдин — Mobile World Congress (MWC) кўргазмасида маълум қилиб бўлган эди.

Xperia Z6 ҳақида сўз кетганида, аввало, унинг янги дизайни барчанинг диққатини ўзига тортди. Техник томондан ҳам янги қурилма янгиланган. Агар овозаларга эътибор қаратиладиган бўлса, Sony Mobile Xperia Z6 нинг бирданига турли моделларини ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Булар: Xperia Z6 Mini (X45), Xperia Z6 Compact (X55), Xperia Z6 (X60), Xperia Z6 Plus (X65) ва Xperia Z6 Ultra (X50) моделларидир.

Улар ичида Xperia Z6 Mini Qualcomm Snapdragon 620 процессорида, Xperia Z6 нинг бошқа версиялари эса Snapdragon 820 процессорида ишлайди.

Одатий Xperia Z6 версияси 5,2-дюймли дисплейга эга. Mini-вариант эса 4-дюйм, Xperia Z6 Compact 4,6 дюймли дисплейга эга. Sony Xperia Z6 Plus ва Xperia Z6 Ultra моделлари эса 5,8-дюйм ва 6,4-дюймли этиб чиқарилади.