“Ўзавтосаноат” АК берган маълумотларга кўра, компания 2015 йилнинг 9 ойида 61 млрд. сўмлик даромад олган.

Компания таркибига кирувчи энг йирик корхона – енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳисобланади. Корхона АҚШнинг “General Motors” компанияси ва “Ўзавтосаноат” АК билан 2008 йил мартида яратилган.

“Ўзавтосаноат” компаниянинг 75 фоиз акциясига эга, қолган 25 фоиз акция АҚШ компаниясига тегишли. Қўшма корхона тизимига учта – Асака (Андижон вилояти), Тошкент ва Питнакдаги (Хоразм вилоятида) заводлар киради.

Асакадаги заводдан Matiz, Nexia, Cobalt, Lacetti, Spark машиналари чиқарилади. 2016 йилдан T250 янги модели ишлаб чиқариш кутилмоқда. Асакадаги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 мингта автомобилга мўлжалланган.

Тошкентдаги заводда Captiva ва Malibu машиналари йиғилиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг автомобилни ташкил қилади.

Питнакдаги завод йилига 40 мингта Damas, Labo ва Orlando автомобиллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

GM Uzbekistan АЖ корхоналарида умумий ҳисобда 7500 дан кўпроқ одам ишлайди.

“SamAuto” МЧЖ юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, корхона таъсисчилари “Ўзавтосаноат”, “Асака” банки ва Япониянинг Itochu Corporation корпорацияси ҳиобланади. Корхона йилига 4 мингта автобус ва юк машинаси ишлаб чиқара олади. Корхонада 1000 дан кўпроқ одам ишлайди.

2010 йилдан “Самавто” ишлаб чиқариш линияларида MAN юк машиналари йиғилган.

“JV MAN Auto – Uzbekistan” қўшма корхонасига 2009 йил аввгустда “Ўзавтосаноат» ва “MAN Nutzfahrzeuge AG” немис концерни томонидан асос солинган.

2012 йилдан Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида йилига 3 мингта юк машинаси ишлаб чиқарувчи цех фаолият юритиб келмоқда.

2008 йил октябрда “Ўзавтосаноат” ва “General Motors” двигателлар ишлаб чиқарувчи “GM Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасини яратиш бўйича келишувни имзолашди. Корхона 1,2 ва 1,5 литрли DOHC двигателлари ишлаб чиқаради. Бу двигателлар Асакадаги заводларда ишлаб чиқарилувчи автомобилларга ўрнатилади ва шу билан бирга двигателларнинг каттагина қисми General Motors’нинг бошқа давлатлардаги заводларига экспорт қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи 25 та йирик ва автомобиль ишлаб чиқаришида 160 та майда корхоналар фаолият юритади.

“Ўзавтосаноат” хорижда 240 дан кўпроқ дилерлик корхоналари ва 60 дан кўпроқ маҳаллий дилерларга эга.

Компаниянинг маълум қилишича, унинг устав капитали 744,2 млрд сўмни ташкил қилади. Компания активлари 3,3 трлн сўмдан ошиб кетган.