Американинг Time журнали ўқувчилари орасида “Йил кишиси” сўровини ўтказмоқда. Бу ҳақда нашр сайтида маълум қилинган.

“Ангела Меркель ва Владимир Путин сингари етакчилар сиёсий майдон марказига айланишди. Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп сингари сиёсатичилар эса АҚШ перзидентлигига номзод сифатида диққат-марказда бўлишди. Ўз навбатида, юқори истеъдод соҳиблари бўлмиш Тейлор Свифт ва Дрейк, шу билан бирга Рим папаси Франциск ҳам ўқувчилар назаридан четда қолмади”, — дейди нашриёт.
Айни пайтда сўровда АҚШ президентлигига Демкорталар партиясидан номзод Берни Сандерс етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўринда покистонлик Малала Юсфзай, учинчи ўринда эса Рим папаси Франциск бормоқда.
АҚШ президенти Барак Обама тўртинчи ўринда, Германия канцлери Ангела Меркель бешинчи ўринда, Россия президенти Владимир Путин эса 15-ўринда бормоқда. Ундан уч ўрин қуйида эса британиялик қўшиқчи Адель ҳам бор.
Натижалар 7 декабрда эълон қилинади.