Сурия президенти Башар Асад Буюк Британия Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ИШИДга қарши йўлланаётган ҳаво зарбалари самарасиз бўлаётгани ҳақида айтди. Унинг фикрича, бундай ҳаво амалиётлари қуруқликдаги қўшин билан ҳамкорликда олиб борилмаса, буткул бефойда бўлади. Бу ҳақда у Буюк Британиянинг Sunday Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг айтишича, британияликларнинг ҳаракати саратонга чалинган бемордан ўсимтанинг бир қисмини юлиб олишга ўхшайди.

"Саратон ўсимтасининг бир қисмигина олиб ташланиши, унинг янада тезроқ кенгайишига сабаб бўлади", деган у.

5 декабрь куни Буюк Британия самолётлари Сурияда навбатдаги ҳаво зарбаларини амалга оширишни бошлади.