Буюк Британия ҳукумати мамлакатда содир бўлаётган “Десмонд” бўрони сабаб мингга яқин кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Сувнинг кўтарилиши Англия шимолида ва Шотландиянинг туманларида кузатилган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, юзга яқин уй сув остида қолган.

Англия ва Шотландия ўртасидаги темир йўл қатнови айни вақта тўхтатиб қўйилган. Айрим автомобиль магистралларида ҳам ҳаракат тўхтатиб қўйилган.

Буюк Британия вазири Дэвид Кэмерон жабр кўрган туманларга армия томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.