«Челси» жамоаси 5 декабрь оқшомида Cтемфорд Брижда ўтказилган 15-тур учрашувида «Борнмут»га ютқазиб қўйди (0:1).

Ўйиннинг 82-дақиқасида Мюррей томонидан урилган гол, якунда меҳмонларга ғалабани тақдим этди.

Шундай қилиб, «Челси» сўнгги 41 йил ичида амалдаги чемпион сифатида дастлабки 15та ўйиннинг 8тасида мағлуб бўлган дастлабки клубга айланди.

«Челси» устози Жозе Моуриньо дастлабки 250та уйдаги ўйинда 5та мағлубият қайд этганди. Жорий мавсумдаги сўнгги 7та учрашувда эса 4 бор мағлубиятли ўйин ўтказилди.
Айни вақтда жамоа 15 учрашувдан 15 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 14-ўринида қолмоқда.

Англия чемпионати, 15-тур
Челси – Борнмут 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 82 Мюррей.
Челси – Куртуа, Зума, Баба (Траоре, 83), Иванович, Кэйхилл, Азар, Виллиан, Оскар (Диего Коста, 46), Фабрегас (Реми, 83), Педро, Матич.
Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Смит, Артер, Ритчи, Станислас, Гослинг, Кинг (Мюррей, 80), Серман.
Огоҳлантиришлар: Педро (21), Серман (23), Диего Коста (63).