Табиат турли ғаройиботларга бой. Тақдим этилаётган мақолада ўзининг шошилмаслиги билан ажралиб турувчи жонзотлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилади.

Табиат ташқи муҳитнинг бешафқат шароитларида жон сақлаш учун фауна вакилларини қатор имкониятлар билан сийлаган. Улардан энг универсали ҳаракат ҳисобланади. Ҳаракатдан овқат топиш, ўлжани қувиш ва яхши ҳаёт шароитларида яшаш мақсадида миграция қилишда фойдаланилади. Ҳаракат томонидан амалга ошириладиган асосий вазифа хавфдан қочиш ҳисобланади. Баъзи ҳайвонлар учун бу исталмаган тўқнашувдан қочишдаги ягона ҳимоя усулидир.

Аризона заҳарли тиш

 

Табиатдаги баъзи биологик турлар яхши реакция, тез ҳаракатланиш каби қобилиятлардан бебаҳра қолишган. Улар заҳарли суюқлик, рангни ўзгартириш ва бошқа тусга кириш каби усуллар билан ўзларини ҳимоя қилишади. Ушбу жонзотлар ҳаётларини шошмасдан давом эттирадилар. Улар орасида энг секин юриш бўйича рекордчилар бор, тошбақа ҳеч қаерга шошилмайдиган фауна вакиллари орасида ягона эмас.

Аризона заҳарли тишининг пастки жағида сўлак безлари билан заҳар ажратилади. У ҳимоя қуроли бўлиб хизмат қилади. Ўлжасига заҳарни фақат чайнаётган пайтда етказиши мумкин, чунки унда заҳарни тезкор ҳолатда етказувчи мушаклар мавжуд эмас.

Коала

 

Келиб чиқиши Австралиядан бўлган ушбу ўтхўр ҳайвон бутун умри давомида эвкалипт дарахтида ўтириб унинг барглари билан озиқланади. Барглар жуда дағал ва заҳарли бўлиб, коала уларни жуда секин ейди ва ҳазм қилади. Доимо бундай кам овқатли парҳезни сақлаганлиги туфайли ўз қувватини тежаш мақсадида сутканинг кўп қисмини ухлаш билан ўтказади, ҳаракатланган тақдирда ҳам унинг тезлиги сониясига 447 миллиметрни ташкил қилади.

Америка ўрмон лойхўраги

Қуш патларининг ранги унга ўрмондаги буталар билан бир хил тусга кира олиш имконини беради. Рационининг асосий қисмини умуртқасиз ёмғир чувалчанглари ташкил этади. Уларни тутиш учун эса сониясига 222 сантиметр тезликда ҳаракатланишнинг ўзи етарли.

Денгиз сигири

 

Ҳозирги кунда йўқолиб бораётган йирик ҳайвонлардан бири ҳисобланади. Модаларининг узунлиги 4-5 метр бўлиб, оғирлиги эса тоннагача етиши мумкин. Улар фақатгина сув бўйларида ўсувчи денгиз сувўтлари билан озиқланади. Қувват сарфланишини пасайтириш мақсадида уларнинг тезлиги сониясига 139-222 сантиметрдан ошмайди.

Улкан тошбақа

 

Одатда секин ҳаракат қилувчи одамлар ўхшатилувчи ҳайвон - тошбақа Энг шошилмас ҳайвонлар рўйхатида бор-йўғи бешинчи ўринни эгаллади. Оғирлиги ўртача 300 кг, узунлиги 1,3 метр бўлган улкан тошбақалар ҳеч қаерга шошилмайдилар, улар сониясига 76 сантиметр тезлик билан ҳаракатланишади.

Лори

Мазкур ҳайвон дарахтда умрини ўтказади. Тирсак бўғинида суюқлик ажратувчи ўзига хос темирлар мавжуд бўлиб, сўлак билан қўшилганда заҳарли моддага айланади. Ушбу ҳайвон йиртқичлардан ҳимояланувчи "қалкон" га эга бўлиш учун ўзини тили билан ялаши етарли. Егуликни тунда қидиради. Шовқин солмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан бир сонияда 55,5 сантиметр тезликда ҳаракатланади.

Уч оёқли дангасалар

 

Ушбу жонзотлар деярли фақтгина дарахт барглари билан озиқланишади. Улар дағал ва калорияси паст бўлганлиги учун дангасалар ҳазм қилиш микрофлорасига кирувчи симбионт бактериаларни қўллашади. Ҳазм қилиш жараёни бир ой вақтни талаб қилаганлиги боис уларнинг ҳаёт тарзи қувватни тежашга йўналтирилган. Улар бир сонияда 6,7 сантиметр тезлик билан ҳаракатланишади.

Денгиз юлдузи

 

Денгиз юлдузларининг кўпчилиги йиртқич ҳисоблансада, умуртқасизлар синфига кирувчи ушбу вакиллар тирноққа ҳам, тезликка ҳам эга эмас. Душманлардан ҳимояланиш ва овқат топиш мақсадида улар қисқич принципи асосидаги скелет тузилмасидан фойдаланишади, шунинг учун уларга туридан қатъий назар бир сонияда 0,89-2,7 сантиметр тезликда ҳаракатланишнинг ўзи кифоя.

Боғ шиллиқ қурти

 

Боғ шиллиқ қурти чиғаноқларининг ҳажми бўйига 14-16 мм, энига 19-21 мм ни ташкил қилади. Душманлар пайдо бўлганда у бошпана бўлиб хизмат қилади. Улар бир сонияда 1,3 сантиметрга ўрмалашади.

Денгиз оти

 

Ҳажми 2 сантиметрдан 30 сантиметргача бўлган денгиз отлари тана тузилишининг ўзига хослиги денгиз сувўтлари орасида сезилмаслиги ва йиртқичлар учун кўринмаслигига ёрдам беради. Улар майда қисқичбақалар билан озиқланади. Овқат топиш учун эса сониясига 0,04 сантиметр тезлик билан ҳаракатланишади.

Шошилмас ҳайвонлар рўйхати мана шулардан иборат. Тошбақа энг секин ҳаракатланувчи ҳайвонлар орасида бор-йўғи 5-ўринда. Унинг мазкур кўрсаткич бўйича олдиндаги "қўшнилари" ўзининг тезлиги билан инсонни лол қолдиради-я?!