3 декабрь куни Калифорнияда оммавий қотилликларни амалга оширган "Сан-Бернардино мергани" Сайд Ризвон Фаруқ яшаган Риверсайд шаҳридаги кўчаси уйлари 5 декабрь куни кечаси Федерал қидирув бюроси ходимлари томонидан тинтув қилинган.

ФҚБ матбуот хизмати вакили Лора Аймиллернинг маълум қилишича, Фаруқ билан яхши алоқада бўлган қўшнилар сўроқ қилинган. Аймиллер жараён бўйича кейинроқ батафсил маълумот берилишини айтган.

3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишганди. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 21 киши яраланган.

5 декабрь куни ФҚБ директори Жеймс Коми бу отишмани уюштирган шахсларнинг террорчи ташкилотларга алоқадорлиги бўйича аниқ маълумолар йўқлигини айтган ва улар буйруқ бўйича эмас, ўз хоҳишлари билан шу ишни амалга оширган бўлиши эҳтимоли юқорилигини айтган.

Шу куни ИШИД Сайд Ризвон Фаруқ ва унинг рафиқаси Ташфин Маликни ўз издошлари сифатида маълум қилганди.

Бугун Обама АҚШдаги хавфсизлик юзасидан миллатга мурожаат қилади.

Ундан олдинроқ, Обама терактлар америкаликларни қўрқита олмаслигини айтганди.