Ироқ президенти Фуад Маъсум Туркия ҳукуматини икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишигига йўл қўймаслик мақсадида турк қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда Ироқ президентининг расмий баёнотида маълум қиинди.

Маъсум Туркиянинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ ва Ироқ суверенитетининг бузилиши деб атади.

“Биз Турк республикасининг масъул ҳукуматини ўз қуролланган кучларини Ироқ ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирамиз ва икки қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши ва минтақада тангликни кучайтирувчи бундай воқеаларга йўл қўйиб бўлмаслигидан огоҳлантирамиз”, деб айтилмоқда баёнотда.

Таъкидланишича, Маъсум Ироқ ҳукумати ва вазирликларга, айниқса ташқи ишлар вазирлигига Ироқ мустақиллиги ва даҳлсизлигини сақлаш ва Туркия билан яхши муносабатларни қўллаб-қувватлаш учун зарурий чораларни қабул қилишни буюрди.  

Аввалроқ Туркия Ироқнинг шимолидаги, ўтган ёзда ИШИД жангарилари томонидан босиб олинган Мосул шаҳри яқинида ҳарбий лагерь жойлаштиргани маълум қилинганди.  

Ироқ ташқи ишлар вазирлиги турк ҳарбийларининг Ироқда жойлаштирилиши муносабати билан Туркияга расмий норозилигини билдирган.