АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ва Эрон Сурияда ҳукумат топширилишига қаршилик кўрсатса ва Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватласа “кескин чоралар” кўришга ваъда берди. Керри бу ҳақда Вашингтондаги анжуманда айтиб ўтди.

“Агар Россия ва Эрон тўсиқ бўлиб турса ва Асадга жараённи муваффақиятсизликка дучор қилишга имкон берса, унда биз ким ўзидан муаммо туғдиришини англаб оламиз. У ҳолда бизда ҳаракатлар учун камроқ вариантлар бўлади ва биз қандайдир кескин чоралар кўришимизга тўғри келади”, деб айтди Керри.

Керрининг таъкидлашича, АҚШ воқеаларнинг бундай тус олишини ўзига ижозат беролмайди. Давлат котибининг айтишича, “бу АҚШ ва Европанинг барча давлатлари хавфсизлигига таҳдид солади”.   

Аввалроқ Керри Суриядаги урушни ҳокимият тепасида Башар Асад тургунча тўхтатишнинг иложи йўқлигини айтган эди.