Лондон метросида “Бу Сурия учун” деб бақириб, йўловчиларга узун пичоқ – мачете билан ҳужум қилган эркак ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Воқеа метро станцияларидан бирида юз берган. Бир йўловчи бўйин соҳасида жиддий жароҳатлар олган.

Мухбирнинг айтишича, эркак метро станциясидан чиқаётган йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Таъкидланишича, юз берган воқеанинг твиттерда чоп этилган видеосида полициячи босқинчини электрошокер билан қўлга олаётгани кўриш мумкин.