Обама АҚШдаги хавфсизлик юзасидан миллатга мурожаат қилади

Жаҳон 06 Декабрь 2015 2711

АҚШ президенти Барак Обама 6 декабрда АҚШдаги хавфсизлик юзасидан миллатга мурожаат қилади. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

“Якшанба куни президент Обама асосий устувор вазифа – америка халқининг хавфсизлигини амалга ошириш учун ҳукумат қабул қиладиган қадамлар борасида Оқ уйнинг Овал кабинетидан миллатга юзланади”, дейилмоқда хабарда.   

Қайд этилишича, Обама Сан-Бернардинодаги отишманинг тергови бўйича янги маълумот билан бўлишади. Шунингдек, Обама террорчиликка, жумладан ИШИДга қарши курашнинг зарурлигини таъкидлаб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар