Остонадаги қурилиш моллари дўконида элита сантехника буюмлар сотиладиган бутик очилди. У ерда тилла унитазлар сотилади. Бўлим бошлиғининг айтишича, молиявий инқироз бўлишига қарамай, унинг товарлари қўлма-қўл бўлиб сотилмоқда.

Дўконда сотилаётган тилла унитазларнинг нархи 266 минг танга бўлиб, улар 24 карат тилла билан қопланган.

Бўлим бошлиғи (хитойлик) ҳатто тилла ванналарга ҳам эҳтиёж борлигини таъкидлаб ўтган. Унинг нархи 555 минг танга туради. Улардан ташқари, дўконда кумуш ва фарфордан ишланган ҳожатхона ва душ анжомларини ҳам учратиш мумкин.