Озарбайжонда Каспий денгизидаги нефть платформасидаги ёнғин туфайли мотам эълон қилинди

Жаҳон 06 Декабрь 2015 4306

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Каспий денгизида жойлашган "Гюнешли" номли нефть платформасида рўй берган ҳалокатли ёнғин туфайли мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда AzTV телеканали эфирида айтилган.

Озарбайжоннинг SOCAR нефткомпаниясига тегишли бу нефть платформасида 5 декабрь куни рўй берган ёнғин оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.

Ёнғин бўронли об-ҳаво шароитида газ линиясининг ишдан чиқиши оқибатида юзага келган. Бундан ташқари, олов платформадаги нефть ва газ қудуқларига ўтган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

Ёнғин вақтида шамол тезлиги сониясига 40 метрни ташкил этган, олов 40 метр баландликка ўрлаган.

Бу ёнғин туфайли 28та нефть қазиб олиш қудуғида иш тўхтаб қолган.

Озарбайжон Бош прокуратураси бу ёнғин юзасидан жиноят иши очган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар