Самолёт Калифорниядаги аэропортга қўниш пайтида кийикни уриб юборди

Жаҳон 06 Декабрь 2015 2335

Alaska Airlines компаниясининг самолёти Калифорния аэропортига қўниш вақтида кийикни уриб юборди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Авиакомпания вакили Бобби Эганнинг сўзларига кўра, самолёт қўнаётган вақтда кийик унинг йўлидан чиқиб қолади ва натижада ҳаво кемаси уни уриб юборади.
Унинг сўзларига кўра, самолёт Лос-Анжелесга қадар учиб бориши лозим эди. Бироқ ҳаво кемаси хавфсизлик текшируви ўтказилиши юзасидан Калифорнияга қўнишга мажбур бўлади. Вакилнинг таъкидлашича, самолёт зарар кўрмаган, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан самолёт шиналари алмаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар