Пекинда смог туфайли ўрта мактаблар ўқувчиларига уйдан чиқмасликка рухсат берилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берган.

Хитой пойтахти ҳокимияти таълим комиссияси қарорига кўра, 7-9 декабрь кунларида шаҳарлардаги мактабларда ўқув машғулотлари бекор қилинган.

Бироз олдинроқ, Пекинда смог туфайли хавфнинг юқори даражаси ("апелсинранг") эълон қилинганди.

Бир қатор мактабларда масофадан ўқитиш жорий қилинади.

1 декабрь куни ХХР ҳукумати вазиятни мураккаблаштирмаслик учун 2 минг корхонага фаолиятни тўхтатишга кўрсатма берди. 2 декабрь куни ифлосланиш даражаси Пекиннинг айрим туманларида пасайганди.