Токиодаги Apple дўкони портлаш хавфи борлиги сабаб вақтинчалик ёпиб қўйилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

Дўконда япониялик режиссёр Исао Юкисада иштирокида тадбир ўтказилиши режалаштирилган эди. 6 декабрь куни тонгда дўконга агар томошабинлар билан учрашув бекор қилинмаса, портлаш юз бериши ҳақидаги таҳдидли мактуб келтиришади.

Маълум қилишларича, табдир бекор қилинган ва дўкон ёпиб қўйилган.
Бир ярим соатлик қидирув натижасида дўкондан ҳеч нарса топилмади.