Тошкентга лицензиясиз китоб чиқарган дизайнер ва ноширлар қўлга олинди

Жамият 06 Декабрь 2015 3219

Тошкентга лицензиясиз китоб чиқарган дизайнер ва ноширлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, фуқаро Дилшод Иномжонов 2012 йили Kondor Print МЧЖ таъсисчисига айланган. Чилонзор туман ҳокимиятининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан рўйхатдан ўтгач, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги берган лицензияда “Матн териш, оригинал макет тайёрлаш, матбаа дизайни, этикетка, плакат, флайер, афиша, бюллетень, каталог, брошюра, журнал қадоқлаш қутилари, кенг форматли реклама, канцелярия ва бланк маҳсулотларини чоп этиш, муқовалаш” кабилар билан шуғулланиши мумкин эди.

Лекин у жамият директори А. Мирзааҳмедов, Xattot Press МЧЖ нашриёт уйи директори Ю. Юсупов билан шерикликда китоб чиқаришни режалаштирган. Улар 2015 йил мартига қадар лицензиясиз китоб чиқариш билан шуғулланиб келишган.

2015 йил бошидан 25 мартга қадар улар 1 156 нусхада “Легенда Самарканда” номли китобни чоп этишган. Унинг ношири сифатида аслида тугатиб юборилган Arnaprint МЧЖ босмахонасини кўрсатишган. Мақолада таъкидланишича, “бу билан китоб муаллифи Н. Якубовнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб” бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, улар жавобгарликка тортилди.

Аниқланишича, 2012-2015 йилларда Kondor Print балансида 113.638 млн сўмлик камомад борлиги аниқланди. МЧЖ фаолият юритиб келган бинолардан балансга олинмаган, кирим, келиб чиқиш ҳужжатлари ҳамда сифат сертификатлари бўлмаган жами 54.421 млн сўмлик товар-моддий хом аёшлар мавжудлиги маълум бўлди. Суд томонидан Д. Иномжоновга тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20033 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23575 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12063 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13010 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42222 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53449 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 0 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
Кўпроқ янгиликлар