Испания чемпионатининг 14 тури доирасида ўтказилган "Валенсия" ва "Барселона" жамоалари учрашуви вақтида маҳаллий жамоа мухлисларидан бири инфарктга учраб, оламдан кўз юмган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.

Трибунада у ерга йиқилгач, биринчи тез ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб борилган. Аммо у кўп ўтмасдан вафот этган.