"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал "Вест Ҳэм"га қарши кечган 15 тур учрашувидан сўнг берган интервьюсида кинояли сўзлари орқали жамоа ҳужумчиларидан норозилигини билдириб ўтди.

"Хаёлимда шундай савол бор: Суарес ёки Агуэро таркибимизда бўлганида "Вест Ҳэм" билан ўтган учрашувда уюштирилган ҳужумларни гол билан якунлай олишармиди? Бу бўйича аниқ жавоб бериб бўлмасада, айтаманки, улар ўйинда гол ура олишган бўлишарди. Чунки, кеча етарлича голли вазиятлар яратилди. Ҳужум ташкил қилинишида муаммо йўқ, масала бошқа жойда", деган у BBC Radio Manchester`га.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" кеча "Олд Траффорд" стадионида кечган учрашувда биронта гол ура олмади - 0:0.

Қайд этиш керакки, "қизил иблислар" охирги 6та учрашувларининг 4тасида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган. Яна 2та учрашувда 1:0 ва 2:0 ҳисоблари қайд этилган.