Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилган марафон вақтида 33 ёшли эркак киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” агентлиги.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Яо исмли югурувчи финишга 400 метр қолганида кутилмаганда йиқилган. Унга дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Югурувчи шифохонага қадар ўз ҳушига келмаган. Шифохонадаги шифокорлар ҳам унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Яонинг марафонда илк югуриши эмас. Ўтган сафар у 2 соату 10 дақиқада марафонни югуриб ўтган эди. Шу боис кўпчилик бўлиб ўтган воқедан тассуфга тушди.