Ниқоб таққан номаълум шахсларнинг катта гуруҳи Хитой шимолидаги Ички Мўғилистон автоном ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштиришган.

CCTV News телеканали хабарига кўра, ҳужум қилганлар сони 100 нафар атрофида бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 13 киши ушбу ҳужум оқибатида тан жароҳатлари олган, безорилар 10дан ортиқ автомобилни ёқиб юборишган ҳамда биноларни бузишган.

Ҳодиса сабаблари ва ҳужум қилувчилар ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.