Археологлар Хитойнинг марказий қисмида қадимий мақбаралар тармоғини аниқлашди. Бу қабристонлар 2600 йиллик тарихга эга экани айтилмоқда.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, Хэнань провинциясида топилган мақбараларда 200дан ортиқ киши дафн этилган, шунингдек, ҳудуддан отлар ва аравалар учун мўлжалланган 8та хона топилган. Қадимий кичик шаҳар қолдиқлари орасида ўнлаб ўчоқхоналар бор.

Бу шаҳарча майдони 200 минг кв метр бўлиб, у Хитойда милоддан аввалги асрларда 200 йилдан ортиқ вақт давомида ҳукмронлик қилган Хань сулоласи даврига мансублиги айтилган.