«Санфречче Хиросима» жамоаси ўз тарихида учинчи бор Япония чемпионига айланди.

Шу тариқа, бу жамоа Японияда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу турнир 10-20 декабрь кунларида ўтказилади.

«Санфречче Хиросима» мусобақани нимчорак финал босқичидан Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» клубига қарши ўйин орқали бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда Конгонинг «Мазембе» клубига қарши майдонга чиқади.