Россиялик учувчилар Сурияда ИШИД жангариларига қарши курашда янги объектлардан фойдаланишни бошлашди, деб ёзмоқда “КоммерсантЪ” нашри.

Нашрнинг мудофаа вазирлигидаги манбанинг таъкидлашича, россиялик ҳарбийлар Шайрат аэродромидаги пунктдан самолётларни ёқилғи билан тўлдириш ва ўқ-дорилар юклаш учун қисқа муддатли тўхташ аэродроми сифатида фойдаланишни бошлашди.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча бу ерда катта миқдорда куч ва воситалар жойлаштириш режалаштирилмаган. Унинг айтишича, Шайрат ва Ал-Тайас аэродромлари “авиатехникани қабул қилиш ва жўнатиш учунгина ишлатилади”.

“Зарур бўлганда ва Сурия билан келишилган ҳолда биз Суриядаги исталган инфратузилмадан фойдалана оламиз”, деб айтди ўз навбатида юқори лавозимли россиялик дипломат.