“Аёллар маслаҳат марказлари”да "Ҳуқуқ ва бурч" мавзусида тадбирлар бўлиб ўтди

Жамият 07 Декабрь 2015 2501

2015 йилнинг 2-3 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларидаги “Аёллар маслаҳат марказ”ларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган “Ҳуқуқ ва бурч” мавзусида тадбирлар ташкил этилди

Тадбирда Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг масъул ходими Х.Комилхўжаева, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Турсунов, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Тиллаева, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатибининг аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Сулаймонова иштирок этди.

Учтепа туманидаги тадбирда эса туман хотин-қизлар қўмитаси ходими М.Арипова, “Ҳазрати Умар” жомъе масжиди имом-хатиби Х.Шерматов ва Учтепа туман бош имом-хатибининг аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Қорабоева қатнашган.

Шунингдек, тадбирда Сергели, Чилонзор, Яккасарой, Олмазор, Учтепа туманлари истиқомат қилувчи 72 нафар аёл иштирок этди. Тадбир давомида туман хотин-қизлар қўмитаси ходими М.Арипова томонидан “Ҳуқуқ ва бурч” мавзуида ўзбек аёллари ҳақ-ҳуқуқларига доир маъруза ҳамда “Ҳазрати Имом” жомеъ масжиди имом-хатиби Х.Шерматов Конституцияда аёлларнинг ҳуқуқлари тўлиқ кафолатлангани, шунингдек, ислом таълимотида ҳам хотин-қизлар ҳимоя қилиниши юзасидан жонли мисоллар билан маърузалар қилишди. Жумладан, Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 31-моддасида таъкидланганидек Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси миллати, тили, ирқи, дини, ижтимоий келиб чиқишидандан қатъи назар бирор динга эътиқод қилиши ёки қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги айтилган. Ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари Конституциянинг ва Қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Шу билан бирга, чиқишларда Конституцияда диний ҳуқуқ ва эркинликларга оид бандларда диндор кишиларнинг эътиқод эркинликлари кафолатлангани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги Қонуни”га биноан барча диний ташкилотлар тенг ҳуқуқлилиги таъминлангани алоҳида эътиборга молик экани қайд этилди.

Тадбирда туман бош имом-хатибларининг аёллар масалалари бўйича маслаҳатчилари аёлларга тингланган маърузалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, бугунги кунда тинчлик ва хотиржамликка шукроналик келтириш, ҳуқуқларни талаб қилаётганда бурчларни ҳам эслаб қўйиш лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтди. Огоҳ бўлиш, шукроналик келтириш ҳар бир инсоннинг ўз олдидаги бурчи эканлиги, фарзандларнинг эртанги кунида жамиятда муносиб ўринга эга бўлишлари учун ҳар ким масъул ва жавобгар эканини таъкидлади.

Мазкур тадбирларни кенгроқ доирада ўтказиб, суҳбат жараёнларига таниқли диний уламоларни, таълим соҳасидаги тажрибали мутахассисларни ҳам жалб этиш режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўла қонли жавоб олишди. Сўзга чиққан аёллар учрашувдан мамнун эканликларини билдиришди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56791 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32907 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40798 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4953 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16801 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 873 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 8627 Жамият
Кўпроқ янгиликлар