“Roison Electronics” маҳсулотлари энди Жиззахда ҳам ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 07 Декабрь 2015 5909

2015 йилнинг 6 декабрь куни “Жиззах” Махсус индустриал зонасида кенг ассортиментдаги "Roison Home White Goods" замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қўшма корхонасининг очилиши маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги арафасида Жиззах шаҳрида ишга туширилган янги саноат корхонасининг очилиш маросимига вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпландилар.

Бугунги кунга келиб, “Жиззах” МИЗ ҳудудида бир-бирини такрорламас, турли халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган йирик саноат корхоналари, жумладан, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар сони тобора ортиб бормоқда.

Лойиҳа қиймати 26,6 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур корхонанинг йиллик қуввати 650 минг дона маиший техникалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Жумладан, 100 минг дона музлатгич, 50 минг дона кондиционер, 50 минг дона кир ювиш машинаси, 100 минг дона газ плитаси, 100 минг дона LED телевизорлари, 50 минг дона  чангюткич ва 200 минг дона электр духовка печлари ишлаб чиқарилади.

Энг муҳими, мазкур корхонанинг ишга туширилиши натижасида 340 та янги иш ўрни яратилиши фуқароларимиз, айниқса, коллеж битирувчиларининг бандлигиги таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда корхонанинг жорий йилда ишга туширилаётган 15,3 млн. АҚШ долларилик биринчи босқичида 325 минг дона маиший техника воситалари ишлаб чиқарилади ва 200 та иш ўрни яратилади. 2016 йилда 11,3 млн. АҚШ долларилик иккинчи босқичда эса 140 нафар ёшлар доимий иш ўринларига эга бўладилар.

Мазкур корхонани таъсис этиш ишлари 2014 йилда бошланган бўлиб, “Жиззах” МИЗ Маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланган баённомага асосан  “Roison electronics” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (13,6 млн АҚШ доллари ўз маблағи), “Roison White Goods" қўшма корхонаси ҳамда Буюк Британиянинг "Fortalia Consult LLP" корхоналарининг (7,9 млн. АҚШ доллари чет эл инвестори маблағи) ҳамда ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг (5,1 млн. АҚШ долларилик) маблағлари асосида барпо этилди.

Эслатма: 2015 йилда  мазкур ҳудудда 8 та саноат корхонаси ўз фаолиятини бошлади. “Жиззах” МИЗ дирекциясидан олинган маълумотга кўра йил якунига қадар   яна 3 та корхонанинг ишга туширилиши режалаштирилган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар