АҚШ Сан-Бернардинодаги теракт муносабати билан виза режимини қайта кўриб чиқади

Жаҳон 07 Декабрь 2015 1312

Сан-Бернардинодаги теракт муносабати билан виза режимини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Барак Обама миллатга мурожаат чоғида айтиб ўтди.
“Мен Давлат департаментига ва ички хавфсизлик вазирлигига визасиз дастурни қайта кўриб чиқишни топширдим.

Айнан шу дастур орқали Сан-Бернардинодаги террорчи аёл мамлакатга кириб келган эди”, - деди у. Шунга қарамай, Оқ Уй вакили Reuters агентлигига Обаманинг адашганини маълум қилди – у визалар бериш дастурини қайта кўриб чиқишга кўрсатма берган.

Асли покистонлик Ташфен Малик АҚШга Саудия Арабистонидан ташриф буюрган эди. У имкониятлари чекланган инсонлар марказига уюштирилган қуролли ҳужум иштирокчиси бўлди.

Кўпроқ янгиликлар