АҚШ Сурияга 5.2 млрд доллар сарфлади

Жаҳон 07 Декабрь 2015 3221

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг мурожаатида Конгресс Сурияда ИШИДга қарши курашни давом эттиришга рухсат бериши лозимлигини таъкидлади. Айни пайтда АҚШ у ердаги операцияни олий бош қўмондон бўлган президентнинг топшириғига биноан амалга оширмоқда. Аммо республикачилар президентнинг террорга қарши кураши етарли самара бермаяпти деб ҳисобламоқда.

Ўз навбатида, Барак Обама, ИШИДни йўқ қилишга ваъда бергани билан, ер усти операцияси ўтказилмаслигига ишора қилди. Республикачиларнинг фикрича эса, бундай ҳарбий амалиётсиз рақибни бутунлай тор-мор келтириб бўлмайди. Ироқ ва Суриядаги жангариларга ҳаводан зарба бериш билан иш битмайди, деб ҳисобламоқда улар.
Шу билан бирга, Обама Конгресс олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларни тасдиқлашни яна бир бора сўради.

“Конгресс америкаликлар ташқи хатар олдида бирлашганини ва бу курашга содиқлигини кўрсатадиган пайт келди”, - таъкидлади Оқ Уй раҳбари.
Бугунги кунга қадар Суриядаги ҳарбий амалиётларга сарфланган маблағ 5.2 млрд долларни ташкил қилмоқда, лекин натижа ҳалигача кўринмаяпти. Бу ҳам мухолиф кучлар ва республикачилар партияси намояндаларининг кескин танқидларига сабаб бўлмоқда.

Халқаро хавфсизлик соҳаси мутахассиси профессор Игорь Зевелевнинг фикрича, АҚШда президентлик пойгаси бўлаётгани туфайли ҳар қандай масала катта сиёсат даражасига олиб чиқилмоқда. Шунга қарамай, бугунги кунда мамлакатда Сурия масаласига бўлган ёндашув сиёсатчи ва фаолларни икки қутбга ажратмоқда: истеблишментнинг бир гуруҳи қатъий чоралар кўриш тарафдори бўлса, бошқа қисми изоляционизм йўлидан бориш ҳамда мўътадил тадбирларни амалга ошириш тарафдорларидир.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар