АҚШнинг собиқ президентларидан бири Жимми Картер мия саратони хасталигидан тузалди. Бу ҳақда унинг қариндошларига асосланиб, Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Унинг набираси айтишича, шифокорлар Картернинг охирги таҳлилларида саратон белгилари йўқлигини айтишган.

Шу йилнинг август ойида 91 ёшли сиёсатчига миясида меланома борлиги ҳақида ташхис қўйилган ва у шифохонага ётқизилганди.