Бельгиянинг Антверпен шаҳри портида бомба бор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қўнғироқдан кейин портнинг 85 нафар ходими хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда Gazet Wan Antwerpen газетаси хабар қилган.

Қайд этилишича, порт яқинидаги 2 бинодагилар ҳам эвакуация қилинган.

Айни вақтда портловчи моддани қидириш ишлари олиб бормоқда.

Бугун шунингдек, Бельгияда портлаш хавфи туфайли поезд бекати эвакуация қилинганди.