Бразилиялик рекордчи дарвозабон Рожерио Сени футболчилик фаолиятини якунлади

Спорт 07 Декабрь 2015 1657

Бразилиядаги «Сан-Паулу» клубининг рекордчи дарвозабони Рожерио Сени фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

У дунё футболи тарихида энг кўп гол урган дарвозабон ҳисобланади - 131та гол.
Унинг хайрлашув учрашуви "Гояс" жамоасига қарши ўтказилди. Жамоа бу ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалидаги 4-ўринни таъминлади.

42 ёшли ушбу посбон 1992 йилдан бошлаб бутун фаолиятини «Сан-Паулу» жамоасида ўтказди. У ўз фаолияти давомида жами 1256та ўйинда майдонга тушган. Шундан 16аси Бразилия терма жамоаси сафида. У терма жамоа билан 2002 йилги мундиалда ғалаба қозониб, олтин медални кўксига таққан.

Сени Бразилиянинг 3 карра чемпиони, Либертадорес кубогининг 3 карра соҳиби, шунингдек, жаҳон чемпиони (2002) ҳисобланади.

Сени 2008 йилда Бразилиянинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритган.

Рожерио Сени футбол тарихида энг кўп гол урган (131) дарвозабон сифатида ФИФА томонидан тан олинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар