Франция Ички ишлар вазирлиги жамоат жойларида Wi-Fi ва Tor орқали интернетдан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Verge нашри хабар тарқатган.

Бу ташаббус 2016 йилнинг январидан аксилтеррор ҳаракатлар доирасида амалга оширилиши мумкин. Лойиҳа Tor`ни тақиқлаш ҳақида аниқ қарорга келмаган.

Tor 2012 йилда Хитойда тўсиб қўйилганди.

Шунингдек, лойиҳада интернет орқали овозли қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи VoIP хизматлар фаолияти ҳам чекланиши мумкинлиги кўзда тутилган.