Honda S2000 модели вориси Mazda MX-5 ва Fiat 124 Spider родстерлари билан рақобатлашади. Бу ҳақида Autocar нашри маълум қилган.
Ушбу янги моделнинг мотори олд қисмида жойлашган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, унда 150 дан 180 от кучига эга турбодвигатель ўрнатилган.

Двигатель олти босқичли механик узайтмалар қутиси билан боғланади. Autocar манбасининг маълум қилишича, S2000 родстер бўлиб, илгари маълум қилинганидек гибрид купега эга эмас. Шу боис “Хонда” раҳбарияти шунга мувофиқ модель устида ишлашни кўриб чиқмоқда. У 1,5 ёки 2 литрли тубомотор ва электр двигатель билан жиҳозланади.