Молиявий инқирознинг кучайиши муносабати билан Қозоғистоннинг марказий шаҳарларидаги деярли барча бозорларда муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари – эскирган консерва, ёрма, макарон, пишлоқ, ширинликлар ва колбасалар сотувчи нуқталар очилмоқда.

Таъкидланишича, сотувчилар маҳсулотларнинг муддати ўтганлигини ошкор айтишмаяпти, лекин турли йўллар, шу жумладан, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали бундай нуқталар ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.

Бундай нуқталарнинг асосий харидорлари – нафақахўрлар, янги йилга тайёргарлик кўраётган кичик кафе ва ресторанлар.
Маҳаллий матбуотда таъкидланишича, муддат ўтган маҳсулотлар янги муқобилларидан 70 фоизга арзонроққа сотилмоқда.