Каддафининг иккинчи ўғли устидан суд иши қайтадан бошланди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 2771

Ўтган якшанба куни Триполида Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саъдийнинг иши қайтадан кўриб чиқила бошланади. У 2011 йилга инқилобдаги норозилик намойишларини куч билан бостиришда ва юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлишда айбланмоқда. Бундан ташқари, у Ливия футбол федерацияси мулкини ноқонуний ўзлаштириш ҳамда ливиялик таниқли футболчи Башир ар-Риёнийнинг ўлимида айбланмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, янги ҳукумат ўз рақибларидан ўч олиш билан овора экан, мамлакат ИШИД плацдармига айланиб қолмоқда. Суриядаги ихтилоф туфайли Ливиядаги вазият жаҳон ҳамжамияти наздида иккинчи даражага тушиб қолди, лекин Каддафининг ағдарилиши билан мамлакатдаги вазият яхшиланмади.

БМТнинг охирги ҳисоботига кўра, Ливияда ИШИДнинг бўлинмалари мустаҳкам ўрнашиб олган бўлиб, Африканинг бошқа давлатларига киришда айнан шу ердан фойдаланмоқда. Бу пайтда эса мамлакатнинг янги ҳукумати эски рақибларини йўқ қилиш билан овора. Каддафининг ўғилларидан бири Сайфулислом қатл ҳукмининг ижросини қамоқда кутмоқда. Унинг укаси Саъдий эса, суд ишни кўриб чиқишни вақтинчалик тўхтатганига қарамай, бир неча ойдан буён қамоқда сақланиб келмоқда.

Саъдий Муаммар Каддафининг иккинчи никоҳидан бўлган иккинчи фарзанддир. Унинг болалиги ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Ўша пайтларда мамлакатнинг олий органи бўлмиш инқилоб қўмондонлиги кенгаши раиси Каддафи ўғлининг футболга бўлган қизиқишини рағбатлантириб, келажакда унинг профессионал спортчи бўлишига замин яратди.

Саъдийнинг Триполидаги машғулотларига Муаммарнинг дўсти бўлган Диего Марадона келиб турарди. Шунга қарамай, Саъдий Ливиянинг бир нечта клубларида тўп сурди, терма жамоа таркибида эса икки марта майдонга тушди. Италиянинг “Перужа”, “Удинезе”, “Сампдория” жамоалари таркибида эса умумий ҳисобда икки марта майдонга тушди.

“Ал-Иттиҳод”га бир йил мураббийлик қилган Лев Иванов ўша пайтда жамоа таркибида тўп сурган Саъдийнинг истеъдодига анча паст баҳо берган эди.
“Каддафининг ўғли ўзича жиддий бўлиб юрарди – атрофида ҳар доим тан соқчилари бўлар, машғулотларда 6-7 автоматчилар турарди. Унинг машинаси билан бирга қўриқчилар ўтирган 2та жип юрарди”, - эслайди мутахассис.
Футболчи сифатида жуда секинлигига қарамай, жарима тўплари ва пенальтиларни фақат у тепар, бирорта мураббий уни ўйиндан олиб ташлашга журъат эта олмас эди. Унинг ҳатто Италия клублари таркибида тўп сургани эса Сильвио Берлускони бош вазирлиги йилларида Ливия-Италия иқтисодий муносабатларининг илиқлиги билан тушунтирилади.

Спорт карьераси билан бир пайтда Саъдий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланарди. Нефть бизнесидан ташқари, у футбол жамоаларининг акцияларини харид қилар ёки Италия учун манфаатли шартномалар тузар, бунинг эвазига эса уни ўша клубларга қабул қилишарди.
2010 йили у Тунис билан чегарада “чўл ичидаги мини-Гонконг” деб номланган эркин иқтисодий зонани ташкил этишга бел боғлади. Ҳолливуднинг Natural Selection кинокомпаниясининг яратилишига 100 млн доллар пул киритган Саъдий киносаноатни ҳар доим севганини таъкидлаб ўтди. Аммо бу лойиҳаларнинг бари аро йўлда қолиб кетди.

Исён бошланганда Саъдий унинг асосий ўчоғи бўлмиш Бинғозида эди. Аскарлардан бирининг ВВС радиосига берган интервьюсида айтилишича, Саъдий исёнчиларга бир кун тегинмасликка, эртасига эса ўт очишга буйруқ берган. Ўша ерда 200 киши ўлдирилган. Саъдийнинг ўзи буни исёнчиларнинг аскарларга ҳужум қилгани ва улар ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлгани билан тушунтиришга уриниб келмоқда.
Бинғозини ушлаб қололмаган Саъдий Триполига, у ердан эса Нигерга қочди. Оиланинг бир қисми Жазоирда, бир қисми Уммонда яширинди. 20 октябрь куни Каддафи исёнчилар томонидан шафқатсизларча ўлдирилди. Унинг омон қолган қариндошлари таъқибга олинди.

Интерпол Нигерни Саъдийни топширишга узоқ кўндирди. Дастлаб Нигер унга бошпана гуманитар асосда берилганини таъкидлаб, бундан бош тортди, кейинроқ эса, 2014 йили Саъдий шартни бузиб, унга ажратилган уйдан чиқиб кетганини сабаб қилиб кўрсатиб, Триполига экстрадиция қилди. Ўша йилнинг ёзида интернетда пайдо бўлган бир видеороликда Саъдийнинг “ал-Хадба” қамоқхонасида қийноққа солингани акс этди.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг эътироф этишича, Ливиянинг қамоқларидаги шароитлар Каддафи замонидагидан анча қаттиқлашиб, судлар амалда сиёсий рақибларни йўқ қилиш машинасига айланди. “Ливия суверенитетини йўқотгани боис, ҳеч қандай суд жараёнлари адолатли ва холис ўтиши мумкин эмас. Ливияда қонун ҳам, нейтрал судьялар ҳам йўқ”.

Мамлакатнинг кўпчилик қисмини амалда назорат қилмайдиган ҳукумат суддан усталик билан фойдаланмоқда. Саъдий ва бошқаларнинг иши кўрилаётган бу муассасаларни “кенгуру суди” деб аташмоқда. Бундай судларда қандай қарор чиқарилиши фактларга эмас, ҳукуматнинг манфаатларига ҳамда судни назорат қилаётган қуролли гуруҳ иродасига боғлиқ.

БМТ мутахассисларининг фикрича, Ливияда ИШИДнинг 2 минг жангариси бор, ва улар ҳукуматнинг кучсизлигидан фойдаланиб, мамлакат ичидаги ҳудудларини кенгайтирмоқда. Бинғози ва Сирт шаҳарлари аллақачонлар жангарилар назорат остида. Сиртнинг ўзидаёқ 1.5 минг жангари турибди. ИШИД расмийлари бир неча маротаба Ливия ўз фаолиятини нафақат Африка, балки Европа томон кенгайтириш учун энг тўғри келадиган мамлакат эканлигини айтган эди. Ливия денгиз орқали Италия билан чегарадошдир.

Айни кунларда мамлакатда икки ҳукумат, уч этнос ва кўплаб террорчи гуруҳлар ўртасидаги кураш давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар