Калифорния штатидаги Эпл-Вэлли шаҳридаги аэропортда катта бўлмаган самолёт ёниб кетиши туфайли 2 киши ҳодиса қурбонига айланди. Бу ҳақда NBC телеканали маҳаллий ҳокимиятдаги манбасига асосланиб, хабар тарқатган.

Ўт ўчирувчилар бўлинмаси ёнғинни ўчиришган.

Самолёт парвозга чиқиш арафасида мотори ёна бошлаган. Шундан сўнг портлашлар юз берган ва ёнғин тезда бутун самолётни қамраган. Натижада бортда бўлган учувчилар ҳалок бўлган.

Телеканал маълумотига кўра, L-39 русумли ҳарбий-ўқув самолёти ёнган.

Бу ёнғиндан кейин аэропортдаги рейслар бекор қилинган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.