Каспий денгизида нефть платформасидаги ёнғинда йўқолган 6 кишининг жасади топилди, деб хабар бермоқда Oxu.Az нашри.

Бу ҳақда “Азнефть” ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош муҳандиси Баламирза Агарагимов маълум қилган.

Хабарда айтилишича, жасадлар 10-рақамли платформадан 65-70 км узоқликда топилган.

Аввалроқ қутқарувчилар Каспийнинг Озарбайжонга тегишли қисмидаги Гюнешли конидаги нефть платформасидаги ёнғинда ҳалок бўлган бир нефтчининг жасадини топишгани маълум қилинганди. 30 киши қутқариб олинган, бироқ 29 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.